14:55 | 26.02.24

                       

АҚШга Сан-Диeго орқали 140 000 дан ортиқ муҳожир ноқонуний кирди

Октябрдан бери 140 000 ноқонуний муҳожир Сан-Диего сектори орқали АҚШга ўтди. АҚШ божхона ва чегара ҳимояси уларнинг қанчаси ўзбекистонлик эканини маълум қилди.

Октябр ойидан бери 140 000 муҳожир Сан-Диего орқали АҚШга ноқонуний киргани, улардан 2500 нафари ўзбекистонлик экани маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШ божхона ва чегара ҳимояси (CBP) маълумотларига таяниб, Fox News хабар берди.

Чикаго фуқаролари ҳукумат томонидан қабул қилинган муҳожирларга қарши чиқмоқда. Улар «мамлакатни хароб қилаётгани» айтилмоқда.

Октябр ойидан бери Сан-Диего секторини Мавритания давлатидан 2500, Ўзбекистондан 2500, Афғонистондан 1600, Россиядан 850, Тожикистондан 500, Қирғизистондан 400 ва Туркиядан 6100 киши ноқонуний кесиб ўтган. Тегишли статистика асосида ўзбекистонликлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига нисбатан бу борада етакчи эканини кўриш мумкин.

Сан-Диего сектори чегарачилари шунингдек, Ветнам, Грузия, Сенегал, Камерун, Непал, Руминия, Эфиопия, Колумбия, Хитой, Мексика, Бразилия, Эквадор, Гвинея, Ҳиндистон, Гватемала ва Перудан келган ноқонуний муҳожирлар билан ҳам учрашган.

Мексикадан АҚШга Rio Grande дарёси орқали бошпана изловчилар 2023 йил 30 сентябрда Техас штатининг Eagle Pass шаҳрига ўтмоқда. (John Moore/Getty Images)

Ушбу мамлакатлар фуқаролари қўлга олингандан сўнг, қўшимча федерал текширувдан ўтиши кутилмоқда. Жами 2023-фискал йилида 2,4 миллион муҳожир секторни ноқонуний кесиб ўтиб, рекорд ўрнатган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич ҳозиргача 961 мингдан ошмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: