10:27 | 03.08.21

                       

Олимлар коронавирус яна қандай касалликка сабаб бўлишини маълум қилди

Буни аниқлаш учун 86 мингдан ортиқ одам иштирокида тадқиқот ўтказилган

Швециянинг Умео университети олимлари коронавирусга чалинган беморларда икки ҳафтадан сўнг инфаркт ва ишемик инсульт хавфи сезиларли даражада ошишини аниқлади. Бу ҳақда «Lancet» хабар берди.

Фото: «AFP»

Маълум қилинишича, инфекциянинг юракка таъсирини билиш учун мутахассислар 86 мингдан ортиқ одам иштирокида тадқиқот ўтказган. Бу коронавирус ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқлик бўйича дунёдаги энг йирик тадқиқот ҳисобланиши таъкидланган.

Қайд этилишича, олимлар коронавирус билан касалланган беморларда миокард инфаркти ва инсультни 2020 йил 1 февралдан 14 сентябргача бўлган даврда назорат остида бўлган 348 минг одамнинг юрак-қон томир касалликлари билан солиштирган. Тадқиқотда мутахассислар коронавирусга чалинган беморларда дастлабки икки ҳафтада ўткир миокард инфаркти ва инсульт хавфи қарийб уч баравар ошганини аниқлаган.

«Бу ҳолатлар ҳатто касалланганларнинг ёши, жинси ва ижтимоий-иқтисодий омилларини ҳисобга олганда ҳам сақланиб қолган», — деб таъкидлаган олимлар.

Аввалроқ шифокорлар коронавирус билан оғриган беморларда яна бир хавфли асоратни аниқлаганди. Шунингдек, олимлар коронавируснинг яна бир жиддий асоратини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: