23:33 | 26.01.24
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, 1-20 феврал кунлари лойиҳаларни киритиш учун ажратилган. Лойиҳаларни саралаш 21 февралдан 11 мартга қадар давом этади. Овоз бериш жараёни 12–31 март кунлари ўтказилади.
Келтирилишича, ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
2024 йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 миллиард 360 миллион сўм қилиб белгиланган.
Аввалроқ, «Ташаббусли бюджет»нинг 2023 йилги 2-мавсуми учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши, мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб бориши ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: