13:19 | 03.11.23

                       

Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни орден билан тақдирлади

Ўзбекистон раҳбари туркий давлатларни Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот беришга чақирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этаётгани ҳақида хабар берилганди. «Sputnik Қозоғистон»нинг хабар беришича, саммитда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни туркий мамлакатлар ҳамдўстлиги ривожига қўшган ҳиссаси учун туркий дунёнинг юксак ордени билан тақдирлаган.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари саммитда сўзлаган нутқида Исроил-Фаластин можароси барчани ташвишга солаётганини таъкидлаган. Президент шу мақсадда туркий давлатларни Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнот беришга чақирган.

«БМТ резолюцияларида белгиланганидек, Фаластин халқи мустақил давлат яратиш ҳуқуқига эга. Ташкилотимиз доирасида биз бутун дунёга бу борада якдил, принципиал позицияни эълон қилишимиз керак», – дейди Мирзиёев.

Давлат раҳбари мазкур можаронинг ягона адолатли ечими низони «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этиш эканини таъкидлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: