18:13 | 28.08.24

                       

Ўта оғир жиноят учун қамалганларга ҳам сайлов ва референдумларда қатнашади

Ўта оғир жиноят учун қамалганларга ҳам сайлов ва референдумларда қатнашиш имконияти берилади.

28 август куни президент томонидан имзоланган қонун билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этгани учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: