9:43 | 19.02.24

                       

Ўзбекистон энг кўп қайси давлатдан банан сотиб олиши маълум бўлди

Маълумотларга кўра, 2023 йилда хориждан қиймати 95,1 млн долларга тенг бўлган салкам 133,5 минг тонна банан импорт қилинган. Мева энг кўп Эквадор давлатидан олиб келинган.

Ўзбекистон 2023 йилда асосан Эквадордан банан экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда хориждан қиймати 95,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 133,5 минг тонна банан импорт қилинган. Қуйида энг кўп банан импорт қилган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Эквадор – 130 минг тонна;
  • Хитой – 1043 тонна;
  • Грузия – 976 тонна;
  • Туркия  – 746 тонна;
  • Қозоғистон – 375 тонна.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: