13:59 | 18.04.24

                       

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.

Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: