19:30 | 30.09.24

                       

Ўзбекистон ва Латвия жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Латвия жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиради.

Ўзбекистон элчиси Темур Рахмонов Латвия ички ишлар вазири Рихардс Козловскис билан учрашув ўтказди, деб хабар берди «Дунё».

Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Латвия томонига Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан мамлакатда, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ҳукумат томонидан чет элда истиқомат қилаётган ватандошларга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берилди.

Вазир Рихардс Козловскис Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш борасидаги катта тажрибани тўплангани таъкидлаш баробарида, икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ўртасида барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Хусусан, яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадида 2025 йилнинг биринчи яримида икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасидаги уюшган жиноятчилик, наркотик, прекурсорлар ва психотроп моддалар ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича қўшма комиссияси йиғилишини Рига шаҳрида ташкил этиш таклифи билдирилди. Шунингдек, ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, IT-соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий жиноятлар ва экспертиза каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: