18:24 | 05.04.24

                       

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари «Хива гиламлари» комбинатига борди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев «Хива гиламлари» комбинатига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев “Хива гиламлари” комбинатига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган «Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Масъул вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантиришга кўрсатма берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: