21:51 | 12.02.24

                       

Ўзбекистон ва Швейцария икки томонлама автомобиль ташувларини рухсатномасиз амалга оширади

Халқаро шартноманинг кучга кириши автоташувчилар учун ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтиради ва янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Швейцария икки томонлама халқаро автомобиль ташувларини рухсатномасиз амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 23 июнда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Швейцария Федерал кенгаши ўртасида 2002 йил 3 апрелда имзоланган битимга ва уни қўллаш тартиби тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома 8 февралдан эътиборан кучга кирган.

Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида икки томонлама халқаро автомобиль ташувларини рухсатномасиз амалга ошириш ҳисобланади. Ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши автоташувчилар учун ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтиради ва янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: