8:17 | 15.11.24
Республиканинг бўйича ёғингарчилик кутилмаётган бўлса-да, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи ўртача мўътадил бўлади.
«Ўзгидромет» 15 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот бериб, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, ҳарорат ўзгариши мўътадил бўлиб, айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с. Ҳарорат кечаси -1…+1°C, кундузи +9…+11°C.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушуши мумкин. Шамол 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси -1…-6°C, кундузи +5…+10°C.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси 0…-5°C, кундузи +7…+12°C.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззахда ҳаво бироз булутли, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси 0…+5°C, баъзи жойларда -2°C, кундузи +8…+13°C.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли, туман эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси +2…+7°C, кундузи +12…+17°C.
Андижон, Наманган, Фарғонада ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси 0…+5°C, кундузи +7…+12°C.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с. Ҳарорат кечаси 0…-5°C, кундузи 0…+5°C.