14:57 | 10.12.24

                       

Ўзбекистонда ҳафта охирига келиб совуқ қайтиши кутилмоқда

10-14 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кўтарилиб, ёғингарчилик камаяди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Прогнозга кўра:

  • 10-13 декабрь: Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 13 декабрь куни шимолда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
  • 14 декабрь: Шимолда ёмғир ва қор, бошқа ҳудудларда асосан ёмғир бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳарорат:

  • Кечалари: -5…-8 даражадан +2…+5 даражагача.
  • Кундузлари: 0…+3 даражадан +9…+12 даражагача кўтарилади. Шимолда ҳарорат пастроқ бўлади.

Тошкент шаҳрида:

  • 10-13 декабрь: ёғингарчиликсиз об-ҳаво.
  • 14 декабрь: куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин.
  • Ҳарорат: кечалари -6…-8 даражадан +3…+5 даражагача, кундуз кунлари 0…+2 даражадан +10…+12 даражагача аста-секин кўтарилади.

Якшанба куни қандай бўлади?

  • Ўзбекистон ҳудудига яна совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ёғингарчилик (ёмғир ва қор) ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилади.