7:29 | 07.12.24

                       

Туман ва совуқ шамоллар: Ўзбекистонда 7 декабрь кутилаётган об-ҳаво

7 декабр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда туман тушиши ва совуқ шамоллар кучайиши мумкин. Ҳарорат кўп ҳудудларда нолдан паст даражада бўлади.

Тошкент шаҳри:

  • Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1…+1, кундузи +2…+4 даража.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари:

  • Баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Шамол йўналишини ўзгартириб, шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…-8 даража, кундузи -2…+3 даража.

Бухоро ва Навоий вилоятлари:

  • Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…+2, кундузи 0…+5 даража.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари:

  • Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 13-18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси -3…+2, кундузи 0…+5 даража.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари:

  • Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0…+5, айрим жойларда -2 даража, кундузи +3…+8 даража.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари:

  • Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3…+2, кундузи +3…+8 даража.

Тоғли ҳудудлар:

  • Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5…-10 даража, кундузи 0…-5 даража.