0:55 | 25.01.24

                       

Ўзбекистонда 2023 йилда нечта кишига пенсия тайинлангани маълум бўлди

Шунингдек, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир пенсия олганлар сони очиқланди.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 930,4 минг нафарга етиб, аҳоли сонидаги улуши 10,7 фоизни ташкил қилган. Бу 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан 164,7 минг нафар (4,4 фоиз)га кўп деганидир.

2023 йилда Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 292,0 минг нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланган.

Шундан 241,2 минг нафари (82,6 фоиз)га ёшга доир пенсия, 32,2 минг нафари (11 фоиз)га ногиронлик пенсияси, 18,6 минг оила (6,4 фоиз)га боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.

Аввалроқ, Пенсия жамғармаси ўз жамоасига коррупциядан тийилишни эслатиб қўйгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, пенсия қандай ҳолларда қайта ҳисобланиши маълум бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: