20:16 | 22.01.24
Қайта ҳисоблаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга асосан амалга оширилади.
Ўзбекистонда пенсияларни қайта ҳисоблаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 49-моддасига асосан амалга оширилади. Пенсия жамғармаси қандай ҳолларда пенсия қайта ҳисобланишини маълум қилди. Жумладан:
Бундан ташқари, фуқарога I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.
Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Маълумот учун, пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқлар пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
Аввалроқ, Ўзбекистонда нечта кишига январ ойи учун пенсия берилгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Пенсия жамғармаси ўз жамоасига коррупциядан тийилишни эслатиб қўйганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: