23:40 | 05.01.24

                       

Ўзбекистонда нечта кишига январ ойи учун пенсия берилгани маълум бўлди

Шунингдек, нафақани нақд пул шаклида оладиганларга сайёр кассалар орқали етказиб берилиши айтилган.

Ўзбекистонда пенсия оладиган фуқароларнинг 2024 йил январ ойидаги нафақалари учун тўловлар тўлиқ молиялаштирилди. Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, 5 январ кунигача тўлов рўйхатларига киритилган жами 3,9 миллион нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган сумма тижорат банкларига тўлаб берилган.

Унга кўра, пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 2,9 миллион нафар фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган. Бу билан жами пенсия олувчиларнинг 74 фоизига пенсия суммаси ўтказиб берилган.

«Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан, Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз», — дейилган жамғарма хабарида.

Аввалроқ, 2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилиши ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: