17:05 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонда болалар неча ёшдан бошлаб судда ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлиши айтилди

Болалар омбудсмани Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатдарида болалар неча ёшдан бошлаб судда ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қилди. Ушбу ёш чегараси аксарият давлатдарда 12 этиб белгиланган.

Боладар омбудсмани боланинг фикри неча ёшдан турли мамлакатларда суд жараёнларида эшитилиб, инобатга олинишини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу ёш чегараси турли давлатларда турлича белгиланган. Жумладан:

  • Италия Фуқаролик кодексига кўра, 12 ёшга тўлган бола унинг манфаатларига тегишли бўлган барча суд просессларида ўз фикрини баён этиш ҳуқуқига эга;
  • Германияда 14 ва ундан катта ёшдаги болалар ота-онасининг ажрашиши ёки яшаш жойини белгилаш каби турли масалалар бўйича судда ўз фикрини билдира олади;
  • РФ Оила кодексида 10 ёшга тўлган ёки ундан ҳам кичик ёшда бўлган (агар суд унинг ҳуқуқларига таъсир қилувчи масалалар бўйича ўз нуқтаи назарини шакллантиришга қодир деб топса) оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида фикр билдиришга ҳақли деб белгиланган;
  • Қирғизистонда эса бола ўз фикрини суд жараёнида 12 ёшдан бошлаб билдириши мумкин;
  • Швецияда ҳам 12 ёшдан бошлаб болалар судда ҳуқуқига эга ва қарор қабул қилишда уларнинг фикри инобатга олинади;
  • Канадада 12 ёшдан ошган болалар ҳам судда ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга ва манфаатларига оид масалалар бўйича қарорлар қабул қилинганда уларнинг фикри инобатга олиниши мумкин;
  • Ўзбекистонда 10 ёшга тўлган бола судда ота-онасининг қай бири билан яшаш истаги борлигини билдириши мумкин.

Маълумот учун, Тошкентда 2023 йилда 200 дан ортиқ вояга етмаганлар судланган. Тошкент шаҳрида 2023 йилда судланган шахсларнинг 959 нафари аёллар, 205 нафари вояга етмаганлар ва 80 нафари чет эл фуқароларини ташкил қилади. 108 624 нафар шахсга нисбатан 93 660 та маъмурий ишлар кўриб чиқилган.

Аввалроқ Сурхондарёда тўрт ёшли боласини уриб, қўпол муносабатда бўлган эркак судга берилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: