17:05 | 04.03.24

                       

Ўзбекистонда хотин-қизлар кўпроқ қайси йўналишида бакалавр дипломини олгани очиқланди

Ўзбекистонда хотин-қизлар кўпроқ қайси йўналишида бакалавр дипломини олгани очиқланди. Улар орасида ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот йўналишида энг кам хотин-қизлар ўқиган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишини 40 215 нафар хотин-қиз талаба битирган.

Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:

  • Таълим – 20 355 нафар;
  • Санъат ва гуманитар фанлар – 6 094 нафар;
  • Табиий фанлар, математика ва статистика – 3 557 нафар;
  • Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 2 755 нафар;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 2 105 нафар;
  • Хизматлар – 1 277 нафар;
  • Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 1 192 нафар;
  • Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 1 156 нафар;
  • Ахборот-коммуникасия технологиялари – 868 нафар;
  • Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 856 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: