14:55 | 22.04.24
Ўзбекистонда мактабгача таълимни баҳолаш миллий тизими жорий этилади. Бу асосий муаммоларни аниқлаш ва боғчаларда таълим даражасини оширишга ёрдам беради.
Эрта ёшдаги болалар таълим сифати ва натижаларини баҳолаш бўйича халқаро MELQO баҳолаш тизими асосида 532-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёни сифатини баҳолаш бўйича 22 апрел 2024 йилда тадбир булиб утди. Бу хакида Bugun.uz мухбири хабар берди.
Президент раислигида 2024 йил 5 февралда ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим тизимидаги устувор йўналишлардан бири мактабгача таълим сифатини MELQO халқаро баҳолаш тизими асосида баҳолаб, кейинги ўринда уни миллий даражада янада тадбиқ этиш мақсад қилиб белгиланган.
2024 йил 1-чорак ҳолатига кўра қуйидаги ишлар амалга оширилди:
«Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимининг сифатини ўлчаш учун ҳеч қандай восита мавжуд эмас эди: на миллий, на халқаро. Миллий тизим сертификатлаштириш ва аккредитация шаклида бўлиб, бу бутун вазиятни тўлиқ очиб бермади. Жаҳон банки лойиҳаси доирасида мактабгача таълим сифатини MELQO баҳолаш тизимини жорий этишга қарор қилинди. Асосий мақсад МТМларида таълим сифати қаердалигини аниқлашдан иборат. Ушбу тизимни қўллаганимиздан сўнг, биз муаммоларимизни аниқлай оламиз ва нима қилишимиз кераклигини билиб оламиз. Биз буни ўзимизга мослаштириб, мактабгача таълимни баҳолаш миллий тизими билан интеграция қилмоқчимиз. Дастур доирасида мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида кузатув олиб борадиган 60 нафар тренерни тайёрладик», — деди Мактабгача таълим агентлиги директори ўринбосари Оятулло Раҳматуллаев.
У мактабгача ёшдаги болаларнинг биринчи синфга тенг билим билан кириши учун шундай ривожланиш шароитларини яратиш режалаштирилганини таъкидлади.
2024 йил 5 майга қадар барча маълумотларни йиғиш ишлари якунланади, 31 майга қадар барча рақамлаштирилган маълумотлар қайта ишланади, 31 июнга қадар халқаро экспертлар ҳисобот тақдим этади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: