11:33 | 25.04.24

                       

Машинаси ҳавони ифлослантираётганлар жаримага тортилади

Машинаси ҳавони ифлослантираётганлар жаримага тортилади. Икки ҳафта ичида 303 нафар ҳайдовчига нисбатан жами 50 млн сўм жарима қўлланди.

Ўзбекистонда транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилган. Шундан 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани аниқланган ҳамда жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланган.

Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Бу «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда. Мазкур босқич 10 майга қадар давом этади.

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: