12:12 | 25.04.24

                       

Ўзбекистонда мусиқа, маданият, спорт соҳалари бўйича халқаро тадбирлар бўлиб ўтади

Ўзбекистонда мусиқа, маданият, спорт ва яна бир қанча соҳалар бўйича халқаро тадбирлар бўлиб ўтади. Тадбир Экология вазирлиги ва Туризм қўмитаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилинган.

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, шу муносабат билан жорий йилнинг 25-26 апрел кунлари бир қатор халқаро тадбирлар бўлиб ўтади.

Тадбирда ИҲТ котибияти раҳбарияти, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм идоралари раҳбарлари ва мутассаддилари, фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этадилар.

Форум доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси расмийлари иштирокида икки ва кўп томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Унда соҳани ривожлантириш йўлида ўзаро тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини муҳокама қилиш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда имкониятларни ишга солиш, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш ва соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш борасидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Мазкур тадбирда доирасида ИҲТга аъзо давлатлар фольклор жамоалари иштирокида «International folk» фестивали, ёш дизайнерлар ўртасида «Modest fashion show» танлови, машҳур ошпазлар иштирокида «Шаҳрисабз пазандачилик беллашуви», «Халқаро этноспорт ўйинлари» фестивали ҳамда хорижлик ва маҳаллий етакчи рассомлар иштирокида «plenar» натижаларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади.

Тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратиш билан биргаликда мамлакатнинг туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Шаҳрисабз шаҳрининг бой тарихи ва маданий меросини инобатга олган ҳолда 2022 йил 13 декабрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг ИВ йиғилишида Шаҳрисабз шаҳрига 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти мақоми берилиши маълум қилинган эди.

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Туризм қўмитаси томонидан ташкиллаштирилмоқда

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: