22:30 | 11.08.24
Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари ҳажми 9,8 трлн сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда телекоммуникация хизматлари ҳажми 14,6 фоизга ўсган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 9,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 14,6 фоизга ўсган.
Таққослаш учун: 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ушбу кўрсаткич 8,3 трлн сўмни ташкил этган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: