19:15 | 23.02.24
Ўзбекистонда 2024 йил 1 мартдан бошлаб ёшлар раҳбарларга бириктирилади. Президент фармонига кўра, Ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашади.
«’Ўзбекистон – 2030′ стратегиясини ‘Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили’да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар «Ёшлар баланси» асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.
Бунда мазкур раҳбарлар:
Ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: