10:15 | 25.06.24

                       

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Словакияга ишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар 1080 евро эвазига Словакияга ишга таклиф қилинмоқда.

Рус тилини яхши биладиган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Словакияда иш бор. Бу ҳақда Ташқи мехнат мигратсия агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, иш Словакия корхонаси томонидан, омборхонада ҳайдовчи (вилочний погрузчик) йўналишида таклиф этилмоқда.

Номзодлар 20-45 ёш атрофида бўлиши, «Б» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автокара ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлиши лозим. Соҳада 6 ойлик тажриба ҳам талаб этилади.

Ойлик иш ҳақи қўлга тегадигани 1080 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади. Ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена). Ходим тиббий суғурта қилинади.

Ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: