8:25 | 19.02.24

                       

Ўзбекистонлик пара дзюдочи тарихий натижа қайд этди

Германияда пара дзюдо бўйича ўтаётган «IBSA» гран-присида Улжон Амриева барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Германияда пара дзюдо бўйича ўтаётган «IBSA» Гран-присида Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси иштирок этмоқда.

Халқаро турнирнинг аёллар ўртасида Ж-1 классида вазни -57 килограмм бўлган спортчи Улжон Амриева барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Ушбу медаль терма жамоанинг жорий мусобақадаги дастлабки олтин медали бўлиш билан бир қаторда, Ж-2 классида (кўзи ожизлар) ўзбекистонлик пара дзюдочилар томонидан гран-при турнирларида қўлга киритилган биринчи олтин медаль сифатида тарихга кирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: