16:04 | 22.10.21

                       

Ўзбекистоннинг аёллар учун энг хавфсиз давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Рейтинг бир нечта омиллар асосида тузилган

Ўзбекистон аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги WPS глобал индексида нечанчи ўриндалиги маълум бўлди. Бу ҳақда индекс веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, рейтингда биринчи ўринни Норвегия эгаллаган. Кучли бешталикка мос равишда Финляндия, Исландия, Дания ва Люксембург якун ясаган. Афғонистон, Сурия, Яман, Покистон ва Ироқ аёллар учун энг хавфли давлатлар сифатида қайд этилган.

Ўзбекистон аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 170 та мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаган. Рейтинг аёлларнинг хавфсизлиги, уларнинг парламентдаги улуши, дискриминацион нормалар сингари категориялар асосида тузилган.

Келтирилишича, Ўзбекистонда аёлларнинг иш билан бандлиги 48,7 фоизни, мобил телефондан фойдаланиши 76,5 фоизни ташкил этган. Аёлларнинг молиявий инклюзияси 2017 йилга нисбатан 8,4 фоизга пасайиб, 36 фоизга етган, уларнинг парламентдаги улуши 2017 йилга нисбатан 16,4 фоиздан 28,7 фоизгача ошган. Шунингдек, аёлларнинг жамоат хавфсизлигини идрок этиш кўрсаткичи ҳам шу вақт ичида 90,3 фоиздан 85,7 фоизгача пасайган.

Маълумот ўрнида, WPS индекси Жоржтаун аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институти ва PRIO гендер, тинчлик ва хавфсизлик маркази томонидан Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида эъон қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида нечанчи ўриндалиги маълум бўлганди. Шунингдек, мамлакатнинг иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни очиқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: