20:30 | 30.06.23 2940

Қозоғистон май ойида Ўзбекистонга рекорд даражада буғдой унини экспорт қилди

Ўзбекистон Қозоғистон буғдой унини импорт қилувчи давлатлар рўйхатида Афғонистондан кейин 2-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди.

Май ойида Қозоғистон Ўзбекистонга 65,02 минг тонна буғдой унини экспорт қилган, бу апрель ойига нисбатан 37%га кўпроқ. «АПК-Информ» нашри ушбу рақам нафақат ушбу мавсум бошидан буён, балки сўнгги бир неча мавсум давомидаги рекорд ойлик кўрсаткич ҳисобланишини алоҳида қайд этмоқда.

Умуман олганда, 2022-2023 йилнинг 9 ойи давомида (сентябр-май ойлари) Ўзбекистон 406,6 минг тонна қозоқ унини импорт қилган. Ўтган мавсумнинг шу даврида Қозоғистон Ўзбекистонга 319,2 минг тонна ун (2022 йилнинг май ойида 33,73 минг тонна) етказиб берган.

Ҳозирда Ўзбекистон Қозоғистон буғдой унини импорт қилувчи давлатлар рўйхатида Афғонистондан кейин 2-ўринни мустаҳкам эгаллаб турибди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга буғдой экспорти ҳам сезиларли даражада ошган. 2022-2023 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистон ғалласининг етакчи импортчисига айланиб, мамлакат умумий 3,094 миллион тонна буғдой қабул қилиб олган. Ўзбекистон Қозоғистондан шу йилнинг май ойида 395,12 минг тонна буғдой импорт қилиб,  сўнгги 5 ойдаги энг юқори кўрсаткичга эришган. Маълумот ўрнида, ўтган мавсумнинг шу даврида Ўзбекистон Қозоғистондан 2,21 миллион тонна буғдой сотиб олган.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 161
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1883
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2608
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 756