11:01 | 07.03.23 625

«Победа» авиакомпанияси Москвадан Самарқандга парвозларни бошлайди

Парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Москва—Самарқанд—Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки мартапайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

«Ушбу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Узбекистан Аирпортс компанияси билан музокараларда билдиришган. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Победа» — «Россия ҳаво йўллари» гуруҳининг шўба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.

Аввалроқ Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тиклаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога мунтазам авиарейслар йўлга қўйиши, Озарбайжондан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 430
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 779
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1123
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 882
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 472
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 957