Маълум қилинишича, автобус Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчаси чорраҳасидан қайрилиб олиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Tracker русумли енгил автомобил юқори тезликда (197 км/соат) келиб, автобус билан (ўрта шина қисмига тегиб) тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. 2005 йилда туғилган Tracker автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган. У олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.