17:31 | 19.02.24

                       

Қайси ҳудудда қурилиш соҳасидаги корхоналар кўпроқ фаолият юритаётгани маълум бўлди

Қайси ҳудудда қурилиш соҳасидаги корхоналар кўпроқ фаолият юритаётгани маълум бўлди. Республикадаги энг кўп қурилиш Тошкент шаҳрида, энг ками Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра, 34 629 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

  • Тошкент шаҳри – 7 408 та;
  • Фарғона вилояти – 2 947 та;
  • Тошкент вилояти – 2 907 та;
  • Бухоро вилояти – 2 592 та;
  • Қашқадарё вилояти – 2 555 та;
  • Самарқанд вилояти – 2 535 та;
  • Сурхондарё вилояти – 2 289 та;
  • Андижон вилояти – 2 117 та;
  • Қорақалпоғистон Респ. – 1 901 та;
  • Хоразм вилояти – 1 755 та;
  • Наманган вилояти – 1 662 та;
  • Жиззах вилояти – 1 526 та;
  • Навоий вилояти – 1 389 та;
  • Сирдарё вилояти – 1 046 та.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилда қурилиш–таъмирлаш ишлари учун бюджетдан 20 трлн 24 млрд сўм маблағ ажратилади. 2023 йилги дастурларда 1639 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 74 млрд сўмлик ишлар аниқлан.

Ўзбекистонда 2023 йил давомида қурилиш соҳасида 4 859 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Сўнгги 5 йилда соҳада 30 мингдан ортиқ компаниялар фаолияти йўлга қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: