17:31 | 14.02.24

                       

Ўзбекистонда 2024 йилда қурилиш–таъмирлаш ишлари учун бюджетдан 20 трлн 24 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонда 2024 йилда қурилиш–таъмирлаш ишлари учун бюджетдан 20 трлн 24 млрд сўм маблағ ажратилади. 2023 йилги дастурларда 1639 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 74 млрд сўмлик ишлар аниқлан.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистоннинг 2024 йилги қурилиш–таъмирлаш ишлари режалари ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, назорат тадбирларида объектларнинг нархини асоссиз равишда оширилиши ва ортиқча харажатлар қилинишининг олдини олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг натижасида 2023 ва 2024 йилги дастурлардаги қурилиш объектларининг лойиҳа – смета ҳужжатларини тайёрлашда 4 триллион сўмга яқин ортиқча харажат мақбуллаштирилди.

Шунингдек, объектларни ўрганишда 3 716 та ҳолатда сифатсиз бажарилган 77 миллиард сўмлик ишлар, 1639 та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 74 миллиард сўмлик ишлар аниқланиб, бартараф эттирилди.

Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 673 та жиноят иши қўзғатилди, 5,5 минга яқин жисмоний ва юридик шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Аввалроқ Андижонда 1,1 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани ҳамда 1,5 миллиард сўмлик бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари қўрилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: