21:45 | 11.08.24

                       

Қашқадарёда қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди

Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди.

Қашқадарёда қоидабузар ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда турли хил русумдаги машиналар бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит бериб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланган видеолар тарқалган. Ушбу машиналар маъсуллар томонидан жарима майдончасига жойлаштирилди. Ҳайдовчилар билан эса профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчиларга Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 129 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

«Китоб туманида гуруҳ бўлиб, ҳаракатланиб қўйдик билмасдан. Қилган ишимиздан пушаймонмиз. Бу ҳолат бошқа қайтарилмайди», — деди ҳайдовчилардан бири.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: