11:01 | 12.08.24

                       

Қашқадарёда яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётган шахслар аниқланди

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётган 2 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Шаҳрисабз ҳамда Ғузор туманларида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Бош департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар ва Ғузор туман бўлимлари томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 2 нафар шахс Шаҳрисабз тумани «Хонтепа» ва Ғузор тумани «Эскибоғ» МФЙда жойлашган яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин цехлар ташкил этган. Улар ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, ушбу цехлардан 211 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 146 кг чигит, 3 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186 моддаси (Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: