10:07 | 27.01.24

                       

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги плей-офф ўйинлари. Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким?

Осиё кубоги плей-офф босқичи жуфтликлари кимлар? Ўйин вақтлари ва стадионлар ҳақида билиб олинг

Қатарда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги ўйинларининг гуруҳ босқичи тугаб, плей-офф босқичига старт берилишга яқин турибди. Ҳамютларимиз, Ўзбекистон футбол терма жамоаси ҳам плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган ва Таиланд терма жамоаси билан чорак финалда ўйин ўтказиши режалаштирилган.

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги ўйинларидан лавҳа.
Фото: theindiaprint

Bugun.uz Осиё кубоги плей-офф босқичи ўйинлари ҳақида маълумот беради.

Мундарижа:

1. Австралия – Индонезия

2. Тожикистон – БАА

3. Ироқ – Иордания

4. Қатар – Фаластин

5. Ўзбекистон – Таиланд

6. Саудия Арабистони – Жанубий Корея

7. Баҳрайн – Япония

8. Эрон – Сурия

Австралия – Индонезия

28 январ куни Австралия ва Индонезия терма жамоалари плей-офф босқичига старт беради. Ўйин «Jassim bin Hamad» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия «А» гуруҳида иштирок этган. Австралия терма жамоаси эса Ўзбекистон билан бир гуруҳда («Б») иштирок этган ва биринчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Австралия терма жамоаси.
Фото: Foot221

Тожикистон – БАА

Тожикистон терма жамоаси ҳам плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. Жамоанинг кейинги рақими БАА терма жамоасидир. Учрашув 28 январ куни «Ahmed bin Ali Stadium» ўйингоҳида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Тожикистон гуруҳ босқичи ўйинларини «А» гуруҳида ўтказган бўлса, БАА терма жамоаси «С» гуруҳида ўйинлар ўтказган.

Ahmed bin Ali Stadium.
Фото: Time Out Doha

Ироқ – Иордания

Плей-оффнинг навбатдаги жуфтлиги Ироқ ва Иордания терма жамоаларидир. Учрашув 29 январ куни «Khalifa» стадионида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади. Ироқ терма жамоаси гуруҳ ўйинларини «Д» гуруҳида ўтказган. Иордания эса «Э» гуруҳида плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.

Қатар – Фаластин

Турнир мезбони Қатар плей-оффда Фаластин терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ўйин 29 январ куни «Al Bayt Stadium» ўйингоҳида бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Қатар гуруҳ босқичида «А» гуруҳида иштирок этган бўлса, Фаластин терма жамоаси «С» гуруҳида ўйинлар ўтказган.

Фаластин терма жамоаси.
Фото: Middle East Monitor

Ўзбекистон – Таиланд

Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичида Таиланд терма жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув 30 январ куни «Al Janoub Stadium Park» ўйингоҳида, Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади. Ҳамютларимиз «Б» гуруҳида иккинчи ўринни олган ҳолда кейинги босқич йўлланмасини қо;лга киритган. Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларида мағлубиятга учрамади. Таиланд терма жамоаси эса «Ф» гуруҳида иштирок этиб, йўлланмани қўлга киритган.

Ўзбекистон терма жамоаси.
Фото: uff.uz

Саудия Арабистони – Жанубий Корея

Плей-оффнинг навбатдаги баҳси Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ўртасида кечади. Учрашув 30 январ куни соат 21:00 да бошланади. Ўйин «Education City Stadium» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Саудия Арабистони «Ф» гуруҳида ўйинлар ўтказган бўлса, Жанубий Корея «Э» гуруҳида иштирок этган.

Баҳрайн – Япония

Нимчоракнинг сўнгги ўйинларидан бири Баҳрайн ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувдир. Учрашув 31 январ куни «Al Thumama» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади. Япония «Д» гуруҳида иштирок этган бўлса, Баҳрайн терма жамоаси «Э» гуруҳида ўйинлар ўтказган.

Al Thumama.
Фото: David Ramos/Getty Images

Эрон – Сурия

Плей-оффнинг сўнгг ўйини Эрон ва Сурия терма жамоалари ўртасида ўтказилади. 31 январ куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да учрашув старт олади. Ўйин «Abdullah bin Khalifa» ўйингоҳида ўтиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Сурия терма жамоаси Ўзбекистон билан бир гуруҳда ўйинлар ўтказган. Эрон эса турнингнинг «С» гуруҳида иштирок этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: