18:41 | 15.09.22

                       

Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарқандга етиб келди

Уни Абдуллар Арипов кутиб олди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олинган.

Шунингдек, Қозоғистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги учрашувларда бошқа аъзо давлатлар билан бирга ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий шерикликни кенгайтириш, минтақавий масалалар муҳокамаларида иштирок этиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Туркия Президенти Эрдўған рафиқаси Эмине билан Самарқандга келгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: