22:43 | 22.02.24

                       

Қозоғистондан Туркистон–Самарқанд йўналишида авиақатнов йўлга қўйилади

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтасига 2 марта (жума, якшанба) амалга оширилади.

Қозоғистон Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси авиакомпаниялар билан ҳамкорликда Қозоғистонга парвозлар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.

Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 15 мартидан бошлаб Qazaq Air авиакомпанияси Туркистон–Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган. Парвозлар ҳафтасига 2 марта (жума, якшанба) De-Havilland Dash 8-Q400 типидаги самолётларда амалга оширилади.

Қайд этилишича, ҳаво қатновининг кўпайиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: