23:57 | 12.05.22
Мамлакатнинг альянсга аъзо бўлиши қандай оқибатларга олиб келиши айтилган
Россия Финляндия ва Швеция NATO’га қўшилса, «ҳарбий қадамлар» ва шу каби бошқа чоралар кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлирги баёнотида маълум қилинди.
Москва мазкур икки давлатнинг NATO’га аъзо бўлишини миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаган. «Россия бундан келиб чиқадиган миллий хавфсизлигига таҳдидларни тўхтатиш учун ҳарбий-техник ва бошқа характердаги жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади», дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Москва Хельсинкини бир қатор халқаро мажбуриятларни бузганликда айблаган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида 1947 йилдаги Париж тинчлик шартномаси ва 1992 йилги келишув келтириб ўтилган.
«NATO’га қўшилиш Финляндиянинг халқаро ҳуқуқий мажбуриятларини, биринчи навбатда, 1947 йилдаги томонларнинг иттифоқларга кирмаслик ёки улардан бирига қарши қаратилган коалицияларда қатнашмаслик мажбуриятини назарда тутувчи Париж тинчлик шартномасини тўғридан-тўғри бузиш бўлади.
Шунингдек, 1992 йилда Россия ва Финляндия ўртасидаги муносабатлар асослари тўғрисидаги битимда бошқа томоннинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатмаслик ёки таҳдид қилишдан сақланиш келтирилган. Мамлакатлар ўз ҳудудидан бошқа томонга қуролли тажовуз қилиш учун фойдаланмайди ёки бунга рухсат бермайди.
Бироқ, бугунги кунда коллектив Ғарбнинг халқаро ҳуқуққа бефарқлиги ҳисобга олинса, бундай хатти-ҳаракатлар одатий ҳолга айланди. Вазиятга қараб жавоб қайтарамиз», дейилади баёнотда.
Мавзуга доир:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: