17:11 | 25.06.24

                       

Россияда фуқаролар бадбўй ҳиди учун жазоланиши мумкин

Россия Давлат думаси депутати ўзидан сассиқ ҳид таратган фуқароларни қамашни таклиф қилди.

Россия Давлат думаси депутати Виталий Милонов ёзда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаганларни, яъни бадбўй ҳид таратганларни жаримага тортишни таклиф қилди.

Депутат гигиена қоидаларига риоя қилмасликни безорилик билан тенглаштиришга чақирган. У тегишли таклифни кўриб чиқиш учун Россия ички ишлар вазирига юборган.

Депутатга кўра, поезд ёки самолётда гигиена қоидаларига риоя қилмаган йўловчининг ёнида бўлиш азобли. Бу болалар ва уларнинг ота-оналари учун стрессни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Ҳозирда Россияда бундай одамларга қарши курашадиган воситалар йўқ. Шахсий гигиенага риоя қилмасликни майда безориликка тенглаштириш орқали  500 дан 1000 рублгача жаримага тортиш ёки 15 суткагача ҳибсга олиш таклиф этилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: