11:15 | 09.04.24

                       

Россияда Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Россиядаги автоҳалокатда вафот этган ўзбекистонликларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бу маълумотни тасдиқлади.

Фото: Самара вилояти тергов бошқармаси

Маълумотларга кўра, воқеа 8 апрел куни Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. Чимкент—Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 нафар йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 га яқин киши жароҳат олган ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб борган. Бу борада дипломатлар Россиянинг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Вазият алоҳида назорат остида.

Зарур ҳолларда, қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

  • Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг cалл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76
  • Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги: +7 843 526 55 63; электрон почта манзили: kaz.uzconsulate@mfa.u

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: