23:11 | 25.08.22

                       

Россияда ўзбекистонлик эркак сохта никоҳ учун аёлга салкам 120 минг рубль тўлади

У бу орқали Россияда вақтинчалик яшаш рухсатномаси олишни режалаштирган

Калининградда прокурор россиялик аёл ва Ўзбекистон фуқароси ўртасидаги никоҳни бекор қилишни талаб қилиб, Ленинград туман судига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «Vvesti.com»

Маълум бўлишича, эркак аёлга никоҳ гувоҳномасига имзо қўйиш учун 120 минг рубль тўлаган. Ўзбекистонлик бу йўл билан Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишни режалаштирган.

Эркак «хотинини» аввал ҳам танимагани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан суд улар ўртасидаги никоҳни бекор қилган.

Аввалроқ Татаристонда ўзбекистонлик эркак сохта «права» билан инспекторга пора беришга уринганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак 80 фоиз куйиши билан реанимацияга жойлаштирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: