14:18 | 10.09.22

                       

Россияда Суриядаги террорчи гуруҳга пул ўтказган ўзбекистонлик йигит ушланди

Унга қандай жазо берилиши мумкинлиги очиқланди

Россиянинг Рязань шаҳрида Суриядаги «Жамоат ат-Тавҳид вал-Жиҳод» террорчилик гуруҳи жангариларига пул ўтказган 26 ёшли ўзбекистонлик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «opersvodki»

Маълум қилинишича, мигрант Рязанда новвой бўлиб ишлаган. У ўз ҳамуртининг таъсири остида террорчи гуруҳ тарафдорига айланиб, жангариларга пул ўтказа бошлаган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан «Террорчилик фаолиятига кўмаклашиш» ва «Жиноят ҳақида хабар бермаслик» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Айбланувчи ҳозирда ҳибсга олинган.

Аввалроқ Ҳиндистон мамлакатда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик ИШИД аъзосини беришни сўраганди. Шунингдек, Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: