9:14 | 14.03.22

                       

Россияда Telegram ҳам блокланадими?

Давлат Думасининг режаси маълум қилинди

Россияда 14 мартдан Meta компаниясига тегишли ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram) блокланишни бошлади. «Подъём» нашри мамлакат ҳудудида Telegram фаолияти чекланиши тўғрисидаги саволга аниқлик киритди.

Фото: «Bugun.uz»

Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раисининг ўринбосари Олег Матвейчевнинг маълум қилишича, мессенжер сиёсий жиҳатдан нейтрал бўлгани сабабли Давлат Думаси уни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилиши назарда тутилмаяпти.

«Павел Дуров Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан муроса қилиш йўлини топди. Бу келишув эмас, аммо у Telegram инсонлар ҳаёти учун муҳимлигига ишонтира олди. Telegram барча хавфли контентларни томоша қилиш учун ускуналар ўрнатди», — дейди Матвейчев.

Унинг таъкидлашича, Telegram’да ҳеч қандай манипуляция ва цензура йўқ. Шунинг учун ҳозирча у билан ҳамкорлик қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Роскомнадзор» Россия Бош прокуратурасининг талабидан келиб чиқиб, мамлакат ҳудудида Instagram ижтимоий тармоғига киришни чеклаши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: