9:11 | 12.05.24

                       

Ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» 12–14 май кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 12-13 майда ёғингарчилик кутилмайди, 14 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража; 13 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража; 14 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража; 13 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража; 14 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28  даража; 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража; 14 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 26-31 даража; 13 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража; 14 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража; 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража; 14 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 12 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 13-14 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража; 13 майда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража; 14 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: