11:10 | 11.05.24

                       

Машҳур блогер Абдурозиқ унаштирилди

Машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилди. У, шунингдек, тўй қайси санада бўлишини маълум қилди (фото).

Тожикистонлик машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида пост жойлади.

Фото: Instagram

Маълумотларга кўра, у БААлик аёлга унаштирилган. Тўй 7 июль куни Дубайда бўлиши режалаштирилган.

«Биласиз, менинг ёшим 20 да. Шу пайтгача мени севадиган, ҳурмат қиладиган қизни севишни жуда ҳам орзу қилардим. Ҳа, бу орзу эди. Кутилмаганда, мен уни топдим. Мени ҳаммадан кўп севадиган, ҳурмат қиладиган қизни топдим. Буни қандай тасвирлашни ҳам билмайман, чунки жуда ҳаяжондаман», — дейиди у.

Фото: Instagram

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: