20:11 | 30.11.22

                       

Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди

У «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси билан алоқага чиққан

Россиянинг Омск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси суриялик жангариларни молиялаштирганликда айбланди. Бу ҳақда Kvnews хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, эркак «Катиба Тавҳид вал-Жиҳод» халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси билан алоқага чиққан. Шундан сўнг у экстремистлар сафига қўшилиш ниятини билдириб, банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тинтув давомида И. исмли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Гумонланувчи террорчилик фаолиятига кўмаклашишда айбдор деб топилиб, у 16 йилга қаттиқ режимли колонияда қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шундан дастлабки уч йили қамоқда ўталган.

Аввалроқ Ҳиндистон мамлакатда теракт уюштирмоқчи бўлган ўзбекистонлик ИШИД аъзосини беришни сўраганди. Шунингдек, Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: