10:15 | 09.09.24

                       

Россиядаги ўрмондан ўзбекистонлик эркакнинг қолдиқлари топилди

Россиядаги ўрмондан ўзбекистонлик эркакнинг қолдиқлари топилди. Уни бир неча ой олдин полиция ходимлари ташлаб кетган.

Москва вилоятида Ўзбекистондан келган мигрантни ўрмонда унутиб қолдирган икки полициячи судланади. Эркакнинг жасади бир неча ойдан кейин топилди, деб хабар берди Mash.

Шу йил май ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 45 ёшли мигрантни маст ҳолда қўлга олиб, Дуброво ва Загряжская қишлоқлари орасидаги ўрмонга «ўзига келиши учун» ташлаб кетишган. Таъкидланишича, улар мигрантни олиб кетиш учун қайтиб келишмаган, оқибатда у ўрмонда адашиб қолган.

Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари уни қидирувга берган. Унинг қолдиқлари фақат сентябрь ойида топилган – уни ҳайвонлар еб кетган.

Жабрланувчини охирги бўлиб кўрган кичик лейтенант ва катта сержант қўлга олинган. Полиция ходимлари ишдан бўшатилгани ва ваколатларини суиистеъмол қилгани учун судга тортилишни режалаштирилгани таъкидланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: