11:26 | 29.12.22

                       

«Россиядан эндиликда ҳеч ким қўрқмайди». Зеленский Украина Олий радасига мурожаат йўллади

Зеленский нутқи трансляция қилинмаган, Украинанинг йирик ОАВлари президентнинг чиқиши ҳақида депутатлар сўзларига таяниб ёритмоқда. Зеленский урушнинг якуний мақсади — Украина ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қайта тиклаш ва Россия томонидан асирга олинган барчани озод этиш эканини таъкидлаган

Украина президенти Владимир Зеленский Олий радага ҳар йиллик мурожаати билан чиқиш қилди. Зеленский нутқи трансляция қилинмаган, Украинанинг йирик ОАВлари президентнинг чиқиши ҳақида депутатлар сўзларига таяниб ёритмоқда.


Фото: Украина президенти офиси матбуот хизмати

Украина парламенти депутати Ярослав Железнякнинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг нутқи ҳаво тревогаси сабаб 1,5 соатга кечириктирилган.

«Биз Ғарбга глобал майдонга қайтишга ёрдам бердик. Ғарбдаги ҳеч ким эндиликда Россиядан қўрқмайди. Украина Европа иттифоқини бирлаштирди. Россия Европага қарши қилмоқчи бўлган барча ишлар бесамар кетди. Россиянинг ҳар бир қадами хатога айланди. Бизнинг ҳаракатларимиз иш берди.

Украина аскарлари босқинчиларни Киев яқинидан қувиб солди ва бу биринчи ҳал қилувчи зарба бўлди. Украина қўшинлари Змеиний оролини озод этди ва ва ўшандан бери ҳар бир босқинчи украиналиклардан ўзининг ҳар қандай босқинига қандай жавоб олишини билади. Босқинчилар устунликка эга бўлсада, қочди…

Бошқа давлатлар жанг майдонида бизга Россия тажовузини енгишга ёрдам бермоқда. АҚШ билан ҳақиқий иттоқчиликдамиз Украина халқимиз авлодлари орзу қилган ғалаба сари интилмоқда. Олдинлари эришилмаган нарса — бизда бўлади. Биз ҳар бир шеригимизга ўзига хос туйғу ва Украина билан биргаликда ғолиб бўлиш учун тарихий имконият берамиз», — деган Зеленский.

Шу билан бирга, Зеленский урушнинг якуний мақсади — Украина ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қайта тиклаш ва Россия томонидан асирга олинган барчани озод этиш эканини таъкидлаган. Унинг айтишича, айни вақтга қадар 1456 киши асирликдан қайтарилган.

Аввалроқ The Time журнали Владимир Зеленскийни «Йил одами» деб эълон қилгани, Зеленский Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айблангани, Зеленский урушни тўхтатишнинг 10 та шартини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: