14:58 | 04.12.23

                       

«Салимбойвачча» қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Аввалроқ Салим Абдувалиевнинг Тошкентдаги «оқ уйи»дан олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «Салимбойвачча» лақаби билан машҳур Салим Абдувалиев қўлга олинди. У Тошкент шаҳрида жойлашган «оқ уйи»дан олиб кетилган, деб хабар бермоқда «Uznews».

Айрим маълумотларга кўра, унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича айблов қўйилган бўлиши мумкин.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, Салим Абдувалиев устидан ҳуқуқ-тартибот идоралари терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.

Маълумот учун, Салим Абдувалиев 2017 йил январидан буён Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг раиси ўринбосари ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида у мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси ҳамдир.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказаётгани маълум қилинганди. Шундай рейдлар давомида «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: