14:57 | 13.09.23

                       

Самарқанддан Хитойга авиарейс ташкил этилди

Авиапарвозлар жорий йилнинг 16 октябр кунидан бошланади.

Самарқанд шаҳридан Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрига янги авиарейс очилди. Бу ҳақда Самарқанд халқаро аэропорти фаолиятини назорат қилувчи «Аir Marakanda» компанияси тарқатган маълумотларга асосланиб, аэропорт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 2023 йил 16 октябр санасидан бошлаб Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном вилояти маркази Урумчи шаҳрига ҳар душанба куни 01:30 да Самарқанд шаҳридан учиб кетиш мумкин бўлади, Урумчи аэропортидан Самарқандга эса ҳар якшанба куни 23:20 да ташкил этиладиган рейс билан қайтиш мумкин.

Чипталар бугун, 13 сентябрдан сотувга чиқарилди. Урумчига парвоз қилиш учун чипталар компаниянинг расмий сайтидан сотиб олиниши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: