12:32 | 29.09.24
Самарқанднинг Даҳбед кўчасида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Самарқанд шаҳрида 28 сентябрь куни йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:15 да шаҳарнинг Даҳбед кўчасида 5 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.
Оқибатда жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги қайд этилган. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: